Қоғоз ишлаб чиқарувчи қўшма корхонада ёнғин содир бўлди
Бугун, 25 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Қирсадоқ МФЙ, Тошкент шоҳ кўчасида жойлашган «Глобал Cомсcо Даэwоо» МЧЖ қоғоз ишлаб чиқариш Корея-Ўзбекистон қўшма корхонасида ёнғин содир бўлган.
Воқеа юзасидан Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 36 та ёнғин-қутқарув гуруҳи тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб борган. Бирламчи маълумотларга кўра, корхона ичидаги 5000 квадрат метр майдонда ёнғин келиб чиққан. Айни вақтда аланга ўраб олиниб, вазият тўлиқ назоратга олинган.
Шунингдек, ёнғинни бартараф этиш учун ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ФВБ бошлиқлари, туман ҳокимлиги вакиллари етиб борган.
Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ўт ўчириш ишлари давом этмоқда.