Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қонунчиликда эмланмаган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш белгиланган

Ўзбекистон қонунчилигида вакцина олмаган ходим билан меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилиниши белгилаб қўйилган. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда халқ билан бевосита мулоқотда бўладиган барча тоифадаги соҳа вакиллари 1 сентябрга қадар вакцинанинг 1- дозаси, 1 октябрга қадар 2-дозаси, ўзбек-хитой вакцинаси бўлса, 1 ноябрга қадар 3-дозаси билан тўлиқ эмланган бўлишлари керак.

Агар қайсидир корхона ходими кўрсатилган тартибда вакцина олмаган бўлса, меҳнат қонунчилигига мос равишда ушбу шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилиниши белгилаб қўйилган. Шу тариқа ташкилот раҳбари жамоа орасида касаллик тарқалишига масъул ҳисобланади.