“Қора бозор”даги валютафуруш
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ургут тумани бўлими ходимлари томонидан шу йил 23 февраль куни ўтказилган тезкор тадбирда хориж валютасининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи Ж.Аброров (исм, фамилиялар шартли) ашёвий далиллар билан ушланган.
У Ургут шаҳар Ислом Каримов кўчасидаги гўшт дўкони ёнида тадбирга жалб қилинган фуқарога ҳар бир АҚШ долларини 9580 сўмдан ҳисоблаб, 1000 АҚШ доларини миллий валюта - сўмга айирбошлаётган вақтида ушланиб, 1050 АҚШ доллари ва 160 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Ж.Аброров 2019 йилда ҳам хориж валютасининг ноқонуний савдоси билан шуғуллангани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан 15 сутка қамоқ жазосига тортилган.
Бу гал энди унга Жиноят кодексининг 177-моддаси, 1 қисмига асосан тегишли жазо тайинланди.
Ғайрат УСМОНОВ,
вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари.