Бозорчиларга солиққа тортишнинг янги тартиби ўргатилди
Самарқанд шаҳридаги “Сиёб деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида Самарқанд давлат солиқ бошқармаси томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан бозорларни солиққа тортишнинг янги тартиби юзасидан учрашув ўтказилди.
Учрашувда “Сиёб деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти вакиллари ва тадбиркорларга янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти, бозорларни солиққа тортишнинг янги тартиби, шунингдек, соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар хусусида батафсил маълумотлар берилди. Бозор маъмурияти вакиллари ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Муҳими, давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг бевосита жойларга чиқиб, тушунтириш бераётгани тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.
– Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти ва бозорларни солиққа тортишнинг янги тартиби хусусида бевосита “Сиёб деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳамда шу ерда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилдик, – дейди Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ходими Валишер Темиров. – Тадбиркорларга солиқ соҳасида амалиётга киритилган ўзгаришлар акс эттирилган буклетларни тақдим этдик. Энг муҳими, тадбир иштирокчилари соҳадаги ўзгаришларга бефарқ эмаслигига гувоҳ бўлдик. Зеро, улар ҳар бир ўзгариш ва янгилик хусусида атрофлича маълумотга эга бўлиш истагида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этди. Ўйлайманки, бу каби учрашувлар аввало, тадбиркорларнинг фаолиятида жуда муҳим аҳамиятга эга. Солиқ соҳаси бўйича пухта билимга эга бўлган тадбиркорларнинг фаолияти самарали бўлади.
Умид АЛИМОВ,
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.