"Қора моғор" тарқалиши фонида ҳиндлар кўзидан жудо бўлмоқда
Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида "қора моғор" ёки мукормикоз юқтирган минглаб одамларнинг бир ёки иккала кўз олиб ташланяпти, деб ёзади Daily Star.
Замбуруғ иммунитети заиф бўлганлар учун ўта хавфли, дейилади газетада.
Мамлакатда 8,8 мингдан ортиқ «қора моғор» касаллиги аниқланган, дея хабар беради РИА Новости мамлакат кимё саноати вазири Садананда Говда маълумотига асосланиб.
Споралар нафас орқали бурун йўли ва ўпкани шикастлайди, сўнгра кўпинча юқтирган одамнинг юзида ўзини намоён қилади.
Биринчи босқичда бундай одамларда фақат тумов, юз карахтлашиши, кўз шишиши кузатилади. Натижада зумбуруғни юқтирган беморларнинг тахминан 60 фоизи бир ёки иккала кўзини йўқотади.
"Агар биз барча тўқима ва асаб толаларини қовоқлар билан бирга олиб ташламасак, инфекция мияга кириб бориши мумкин", деди доктор Акшай Наир бундай операциялар зарурлигига ишора қилиб.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, "қора моғор" COVID-19 ни оммавий даволашдан сўнг тез тарқала бошлади. Чунки вирусга қарши иммунитетни бостириши ва замбуруғга йўл очиши мумкин бўлган стероидлар орқали курашилади.