Қўшработ бозорида кийим-кечакларни ўғирлаётган шахс ушланди
- 09.11.2020 11:12
- 392
- Жиноят ва жазо

Булунғур тумани Небўса МФЙ яшовчи, 1981 йилда туғилган А. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Қўшработ тумани Қўролос МФЙ ҳудудида жойлашган “Қўшработ деҳқон бозори” ҳудудидаги, фуқаро С.га тегишли бўлган бозор растасидан болалар кийим-кечакларини яширин равишда талон-торож қилган.
Шунингдек, А. ушбу бозорда такроран фуқаро Б.га тегишли бўлган растада турган аёллар кийим-кечакларини яширин равишда талон-торож қилаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энди низони судсиз, беғараз ҳал этиш ҳам мумкин
- Бугун, 14:30
- Жамият