Қозоғистонда ЙТҲга учраган автобус воқеаси бўйича расмий маълумот берилди: автобусда 47 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Нукус – Олмаота йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётганда ҳалокатга учраган автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси қошида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Дипломатлар воқеа жойига етиб борган.

Марҳумларнинг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилмоқда. Вазият Бош консулхона назоратига олинган.