Қозоғистонда бир йилда иш ҳақи 23,7 фоизга ўсди
- 12.06.2022 19:15
- 130
- Хориж
2022 йилнинг биринчи чорагида ўртача ойлик иш ҳақининг ўсиши бўйича Қозоғистон Марказий Осиё ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари орасида етакчи бўлди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳисоботида хабар берилди.
Хабарга кўра, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш кўрсаткичи қуйидагича бўлган:
- Қозоғистонда — 23,7 фоиз, 627 доллар;
- Беларусда — 17,1 фоиз, 551 доллар;
- Россияда — 15 фоиз, 709 доллар;
- Қирғизистонда — 11,4 фоиз, 234 доллар;
- Арманистонда – 9,6 фоиз, 437 доллар.
Ўзбекистонда, Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра ўсиш 19,1 фоизни (305 доллар) ташкил этган, дея хабар берди bugun.uz. «Asia Plus»нинг статистика агентлигига таяниб хабар беришича, Тожикистонда ўртача ойлик иш ҳақи 13,7 фоизга ошган ва 155 доллар ташкил қилган. Туркманистон бўйича маълумотлар эса топилмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа