Қозоғистонда кучли шамол бир қатор шаҳарларни электр таъминотисиз қолдирди, бинолар томлари вайрон бўлган

Кучли шамол Туркистон ва Кентау шаҳарлари, шунингдек, Қозоғистон жанубидаги қатор туманларда бир қанча биноларнинг томларини қўпариб кетди, деярли 26 минг аҳолини электр таъминотисиз қолдирди, деб хабар берган Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати.

Пайшанба куни эрталабдан минтақада об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашуви кузатилмоқда.

Икки шаҳарда - Туркистон, Кентау ва вилоятнинг учта туманида электр таъминотида йирик узилишлар юз берган.
Шаҳар Фавқулодда вазиятлар комиссияси Кентау шаҳридаги барча мактаб ва болалар боғчаларини масофавий таълимга ўтказган, бозор, савдо марказлари ва бошқа оммавий бўлган объектлар ишини чеклаган.