Қурбон ҳайити ва дам олиш кунлари қайси тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият кўрсатади?

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра Қурбон ҳайити ва дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафардан зиёд тиббиёт ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатишини маълум қилади:

✅ 1267 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
✅ 1080 та оилавий шифокор пункти,
✅ 1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
✅ туман, вилоят ва республика шифохоналари,
✅ ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
✅ тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.