Раҳбар ва олимлар боғчада машғулот ўтишди

Оқдарё туманидаги 6- мактабгача таълим ташкилотига республика маънавият ва маърифат маркази директорининг ўринбосари М.Қуронов , Ўзбекистон Миллий Университети педагогика ва психология кафедраси мудири А.Аскаров, Республика таълим маркази бўлим бошлиғи Қ.Саидовлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан семинар бўлиб ўтди. Тарбиячилар, тарбияланувчилар ҳамда ота-оналар иштирокида ўтказилган семинарда “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” лойиҳаси мазмуни бўйича тушунча берилди.

Тажриба-синов доирасида ташкилот тарбияланувчилари Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармасига боришди. Бу ташрифдан асосий мақсад болаларда жамоа билан киришиш, эҳтиёжларини билдира олиш, мулоқотга киришувчанлик ва ўз-ўзини эплаш даражасини аниқлаш ва одатлантиришдан иборат бўлди.