Рамазон ҳайити куни Самарқандда автобуслар соат 5.00 дан иш бошлайди

Эртага, 21 апрель куни Рамазон ҳайити байрами муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш, Ҳайит намозини адо этиш мақсадида масжидларга ўз вақтида етиб олишлари учун жамоат транспорти ўз ҳаракатини соат 5.00 дан бошлайди. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси хабар бермоқда.

Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган 22 ва 24 апрель, шунингдек, 23 апрель якшанбада эса жамоат транспорти одатий жадвал асосида ҳаракатланади.