Рақобат қўмитаси: уяли алоқа хизматлари устидан 9 ойда 2 мингта ариза тушган
Мурожаатларда асосан алоқа сифатининг қониқарсизлиги, ҳисоб-китобларнинг нотўғри юритилиши ва ортиқча қарздорлик ҳисобланиши, абонент розилигисиз қўшимча хизматларга ҳамда реклама мақсадидаги SMS хабарлар юборилаётганлиги баён этилган.
Қўмита хабарига кўра, тушган мурожаатларни ўрганиш ўрганиш натижасида ортиқча олинган (ҳисобланган) 115 млн. сўм истеъмолчиларга қайтарилган.
Таъкидланишича, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида, телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи субъектлар, шу жумладан, мобил алоқа операторларини огоҳлантирган ҳолда қонунчиликда белгиланган мажбуриятлари ва истеъмолчилар ҳуқуқларини эслатиб ўтган.
Юқоридагиларга асосан, мобил алоқа операторлари ва контент хизматларни тақдим этувчи субъектларни амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этган ҳолда фаолият олиб бориш юзасидан қатъий огоҳлантирган.