Регистон майдонини ўраб турган "Каримов девори" бузиладими?
- 15.04.2020 16:23
- 924
- Самарқанд
Маданият вазирлиги матбуот-хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева ОАВларда пайдо бўлган Регистон майдонининг орқа қисмида 2006 йилда қурилган деворнинг бузилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ушбу девор тарихий майдонни эски шаҳар қисмидан ажратиш учун қурилган бўлган.
Маданият вазирлиги вакили сўзларига кўра, Самарқанд шаҳар ҳокимлигидан деворнинг бузилиши ёки реконструкцияси ҳақида идорага шу пайтга қадар ҳеч қандай талабнома келиб тушмаган.
Қолаверса, шаҳарнинг тарихий қисми, тарихий ёдгорликлар мавжуд ҳудудлардан 300 метргача бўлган масофа "буфер ҳудуд" ҳисобланиб, Маданият вазирлиги ҳимоясида бўлади ва Ўзбекистон маданий меросининг бир қисми ҳисобланади.
Шу боис бу каби қарорлар фақатгина Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ижтимоий хизмат қачон, қандай ривожланади?
- 3 соат аввал
- Жамият
Камикадзе қандай пайдо бўлган?
- Кеча, 18:46
- Ўқинг, қизиқ!