Регистондаги безори 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси олди
- 10.01.2023 14:48
- 487
- Жиноят ва жазо
2022 йилнинг 29 декабрь куни соат 23:30 ларда фуқаро М.Ш. маст ҳолатда Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида фуқароларнинг осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилган.
М.Ш.га нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.
Суд мажлисида М.Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Теглар:
безорилик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа