Чархинда профилактика инспекторига тан жароҳати етказган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
- 30.06.2021 17:26
- 158
- Жиноят ва жазо

8 июнь куни соат тахминан 01:00 лар атрофида тунги хизматга жалб қилинган Нарпай тумани ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Ў.Буркиев, туманнинг “Чархин” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўл четида тўхтаб турган “Nexia-2” русумли автотранспорт воситаси шубҳа уйғотганлиги сабабли, машина олдига бориб, автомашина ичида бўлган икки нафар фуқародан ўзини таништиришини ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини сўраган.
Фуқаролар профилактика инспекторига қўпол муомалада бўлиб, унинг қонуний талабларини бажармасдан, уриб тан жароҳати етказган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, 2021 йил 23 июнь куни ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар тайёрми?
- 1 соат аввал
- Таълим
СамИСИ да ёшларга эътибор қандай?
- 2 соат аввал
- Жамият
Сув минораси таъмирланмоқда
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Маънавиятсиз жамият – суст жамиятдир
- Бугун, 11:50
- Жамият