Самарқанд шаҳрида жанжал уюштирган йигитларнинг шахси аниқланди
- 25.12.2020 20:20
- 869
- Самарқанд
Ижтимоий тармоқларда “Бугун, 23 декабрь куни тунги соат 03:00 ларда Самарқанд шаҳар Юқори Хўжасоат маҳалласида бир йигитни икки киши аёвсиз калтаклагани кузатув камерасига тушиб қолди” мазмунида видео тарқалди.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар топилди.
Аниқланишича, Нуробод тумани Навбаҳор МФЙда яшовчи, 1999 йилда туғилган Т.А. ҳамда Ургут тумани Почвон МФЙ Бешқалъа қишлоғида яшовчи, 2001 йилда туғилган С.О.ларнинг ўзаро тортишуви сабаб, улар ўртасида жанжал юзага келган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!