Россия университетининг Тошкент филиалига 260 нафар талаба қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси тасдиқланди.

Унга кўра, филиалга 2019-2020 ўқув йилида 260 нафар талаба қабул қилинади.

Уларнинг 30 нафари филиалнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлими битирувчилари ҳисобидан шакллантирилади.