Россияда бир ҳафтадан кейин мигрантлар учун электрон бармоқ изли патент жорий этилади
- 21.12.2021 18:00
- 53
- Хориж
Россия ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган буйруғига асосан, Россияда меҳнат муҳожирларига шахсини тасдиқловчи юз тасвири ва бармоқ излари бўлган электрон чипли карточка кўринишида патент бера бошлайди.
“Россия Федерациясига виза талаб қилмайдиган тартибда келган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга электрон маълумот ташувчиси бўлган карта кўринишида берилган патент шакли тасдиқлансин”, — дейилади ҳужжатда.
Картага ўрнатилган алоқасиз интерфейсга эга микросхема патентда кўрсатилган барча маълумотларни, шунингдек "патент эгасининг шахсий биометрик маълумотлари - юз ва аниқлаш учун мос икки бармоғининг папилляр нақшларининг электрон тасвирини ўз ичига олади".
Бундан ташқари, патент эгасининг шахси ва унинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги асосий маълумотлар кўрсатилади. Буйруқ 29 декабрдан кучга киради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа