Россияда ишлаган юртдошимизга 647 минг рубль компенсация ундириб берилди

Фуқаро Б.А. 2019 йил 15 октябрь куни иш жойида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган ва унга етказилган зарарни қоплаш мақсадида компенсация пулини ундириш учун 2022 йилда ариза билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳузуридаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан Россиянинг Пенсия ва ижтимоий суғурта фондига бир неча бор мурожаат хатлари юборилиб, музокаралар ўтказилди.

Компенсация пули ундириб берилди. Шунингдек, фуқарога жорий йил 1 майдан бошлаб умрбод муддатга ҳар ойда 21431 рублдан нафақа пули тўланишига эришилди.