Россияда мигрантлар учун нафақа бериш таклиф этилди
- 20.04.2020 14:43
- 155
- Хориж
Стратегик ташаббуслар агентлиги ишсизлик нафақасини олиш бўйича меҳнат мигрантларини Россия фуқароларига тенглаштириш таклифи билан Россия бош вазирига мурожаат қилган. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатган.
“Ташкилотлар ходимларини қўллаб-қувватлаш вақтида ишсизлик нафақасини (ва бошқа қатор имтиёз ва тўловларни) олиш ҳамда бандликка кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида меҳнат мигрантларини Россия фуқароларига тенглаштириш лозим”, дейилади агентликнинг мурожаатида.
Таъкидланишича, худди шундай чора Португалияда жорий қилинган, яъни коронавирус ва унинг оқибатларига қарши кураш даврида 580 минг нафар меҳнат мигрантлари мамлакат фуқаролари билан тенглаштирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!