Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

Кеча, 12 сентябрь куни М-2 «Қрим» автомобиль йўлида, Москва вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими маълум қилди.

Унда Ўзбекистон фуқаролари - ҳайдовчи О.А. ва йўловчи Н.Т. жароҳатланди. Улар Подольск шаҳридаги марказий туман шифохонасига жойлаштирилди.

Элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни назоратга олди ҳамда Подольск шаҳрининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липетск вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов/Орёл вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20