Россиядаги тақиқланмаган акцияларда полициячиларга қарата қор парчалари ва шиша идишлар отилди
Москвада ва Россиянинг бошқа шаҳарларида Германиядан қайтиб келганидан кейин 30 кунга ҳибсга олинган Алексей Навальнийни қўллаб-қувватловчи тақиқланмаган митинглар бўлиб ўтди. Навальнийни ҳибсга олиш қарори суд томонидан Москва шаҳар жазони ижро этиш федерал хизмати раҳбарининг буйруғи асосида қабул қилинган бўлиб, унга биноан судланувчи синов муддати шартларини мунтазам равишда бузгани учун қидирувга берилган.
Ҳали акция бошланишидан олдин иштирокчилар тартибни муҳоваза қилиш идоралари томонидан тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирилди. Кремлда бу ҳаракатлар йўл қўйиб бўлмас ҳолат, деб баҳоланди. Бироқ Навальний ҳибсга олинганидан кейин Москва аэропортида бир ҳафта давомида тарафдорлар митинг ўтказишга чақирди. Уларнинг аксарияти, жумладан, Любовь Собол митинглар арафасида ҳибсга олинди.
Бир қатор минтақаларда шаҳар аҳолисининг намойишлари тинч ўтди. Намойишчиларга ҳатто коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоблар тарқатилди. Аммо кейинроқ Москва, Санкт-Петербург, Красноярск, Владивосток ва бошқа шаҳарларда полиция ва росгвардия куч ишлатган. Бунга жавобан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қарата қор парчалари ва шиша идишлар отилди. Намойишчилар, журналистлар ҳамда хавфсизлик хизмати ходимлари орасида жабрланганлар бор. Ахборот агентликлари хабарига кўра, 40 нафарга яқин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жароҳат олган. Ҳудудларда жиноий ишлар қўзғатилган, Москва шаҳри терговчилари текширувлар олиб боришмоқда.
Воқеалар фонида вояга етмаганларни тақиқланмаган норозилик намойишларига жалб қилиш жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида қонун лойиҳаси вужудга келди. Депутатлар ва жамоат арбоблари асосан вояга етмаганларга қаратилган чақириқлар Tik-Tokда тарқалаётганини таъкидлашди. Ушбу ташаббус тергов қўмитаси ва олий суд томонидан концепцуал қўллаб-қувватланди. Аммо ҳукумат бунга қарши чиқди. Шунга қарамай, митингларда ўспиринларнинг иштироки кўп кузатилмаган. Болалар Омбудсман Анна Кузнецова 15 киши ҳибсга олингани ва уларнинг аксарияти озодликка чиқарилгани ҳақида айтди.