Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади

Россиядаги юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида шу йил февраль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг икки маротаба қатнови амалга оширилади.

Ушбу поездлар 2022 йил 18 ва 25 февраль кунлари соат 20:50 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.

Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz (http://xn---ticket-6gg.railway.uz/) дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.