Россияга кимлар ва қандай қилиб киришлари мумкин?

Россия Федерацияси ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги 635-р-сонли қарорига кўра жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб Россия Федерациясига қуйидаги хорижий фуқаролар киришига рухсат берилган:

- Россия Федерацияси ҳудудидаги аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларнинг ходимлари, халқаро ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари, шунингдек, ушбу шахсларнинг оила аъзолари;

- халқаро автомобил йўналишидаги ҳайдовчилар, ҳаво, денгиз ва дарё кемаларнинг экипажлари, халқаро йўналишдаги темирйўл поезди ва локоматив бригадалари;

- расмий делегация аъзолари;

- яқин қариндошининг вафоти сабабли виза олган шахслар;

- Россия Федерациясида доимий яшовчи шахслар;

- ҳаво йўллари орқали транзит йўналишида ҳаракатланувчилар.

Хорижий фуқаролар Россия Федерациясига кириши учун юқоридаги асослардан бирига эга бўлиши, COVID-19 коронавирусга тест топширгани ва 72 соат давомида амал қилувчи манфий ПЗР-тест натижаси ҳақида маълумотнома, шунингдек, Роспотребнадзор сайтида www.rospotrebnadzor.ru эълон қилинган анкетанинг тўлдирилган шакли бўлиши лозим.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра элчихонадан рухсатнома олиши шарт эмас.

Россия чегарасидан ўтишда ўқиш ёки ишлаш мақсади, шунингдек, вақтинчалик (РВП) ва узоқ муддат (ВНЖ) яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ҳам асос ҳисобланмайди, яъни оддий қилиб айтганда ушбу тоифадаги шахслар Россияга вақтинча бора олишмайди.

Шу муносабат билан, фуқаролардан Россияга боришда номаълум шахсларнинг ҳар хил асосланмаган таклифларига ишонмасликлари сўралади.

Абдуазиз ХАФИЗОВ,

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Самарқанд вилояти минтақавий филиали бошлиғи.