Россиялик муҳолифатчи ва блогер Алексей Навальний Берлиндаги шифохонага олиб келинди

Россиялик муҳолифатчи ва блогер Алексей Навальний Берлиндаги “Шарите” шифохонасига олиб келинди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар берди.
22 август куни, маҳаллий вақт билан соат 10:30 (13:30 Тошкент вақти) да бир қанча тез ёрдам автомобиллари Берлин полицияси ва ёнғин хавфсизлиги хизмати кузатуви остида Берлин марказидаги шифохонага етиб келди. Саломатлиги ёмонлигича қолаётган Навальний замбилда ичкарига олиб кирилди.
20 август куни Томскдан Москвага қайтаётган самолёт Навальнийнинг саломатлиги ёмонлашгани сабабли Омск шаҳрига фавқулотда қўндирилди. Сиёсатчи Омск шаҳрининг 1-рақамли тез тиббий ёрдам кўрсатиш касалхонасига ётқизилди. Муҳолифатчининг яқинлари уни заҳарлашганидан шубҳалари борлигини таъкидладилар, бироқ касалхона бош шифокори ўринбосарини Анатолий Калиниченко, таҳлил натижаларига кўра, беморнинг қон ва пешобида заҳар излари аниқланмаганини маълум қилди.