Россиялик мутахассислар кашандаларда коронавирус билан касалланиш эҳтимоли юқори эканлиги ҳақида огоҳлантирди
- 27.05.2020 20:20
- 134
- COVID-19
Кўп ҳолларда кашандаларда COVID-19 инфекцияси оғир кечади. Бу ҳақда Россия истеъмолчилар назорати бошқармаси огоҳлантирди.
“Тамаки чекиш ўпка фаолиятининг бузилишига олиб келади. Шу сабабли чекувчи одамнинг организми коронавирус оқибатида юзага келадиган респиратор касаллик билан курашиш учун заиф бўлиб қолади”, таъкидлади бошқарма.
Шунингдек, хабарда тамаки чекиш оғиз орқали вируснинг организмга кириб келиш хавфини ошириши айтилган.
Чекувчилар коронавирус инфекциясига чалинган тақдирда, уларга касалликнинг оғир тури хавф солади. Сабаби, уларнинг ўпка фаолияти бузилган бўлади, дея огоҳлантирди Россия истеъмолчилар назорати.