Руҳият: Мени ҳасадгўй одамлар ташвишга солади
Шоир, ёзувчи, эссенавис ва мусиқашунос, Бразилия модернизмининг асосчиларидан бири Марио де Андраде (1893-1945) қариган чоғида ушбу достонни ёзиб бизга қолдирган.
“Ўтган йилларимни сарҳисоб қилдим ва яшаб ўтганимга қараганда, яшашим учун камроқ вақт қолганига амин бўлдим.
Ўзимни худди бир қути шоколад ютиб олган боладек ҳис қиляпман: у конфетларни дастлаб завқ билан ейди, камроқ қолганини англаб олганида эса шоколодларни чиндан ҳам шавқ ва лаззат билан ея бошлайди.
Ҳеч нарсага эриша олмаслигимни била туриб, низом, қонун, тартиб ва ички қоидалар бўйича чеки йўқ конференциялар ўтказишга вақтим йўқ.
Ўзини ёшига мос равишда тута билмайдиган, бемаъни одамларнинг қилиқларини ҳазм қила олмайман.
Ўртамиёнлар билан курашишга вақтим йўқ. Мен худбинликка ўргатиладиган мажлисларда иштирок этишни хоҳламайман.
Қутқу солувчилар ва қаллобларга тоқат қила олмайман. Мени мавқеи, истеъдоди ва ютуқларини қўлга киритиш учун кўпинча бошқа қобилиятли кишиларни обрўсизлантиришга ҳаракат қиладиган ҳасадгўй одамлар ташвишга солади.
Сарлавҳаларни муҳокама қилишга вақтим йўқ. Бундай қилишни асло хоҳламайман, чунки руҳим шошаётир, қутичамдаги ширинликларим тугаб боряпти.
Мен ниҳоятда одамгарчиликни биладиган инсоний кишилар билан, ўз хатолари устидан кула биладиган, ўз муваффақиятларига эришган, ўз вазифаларини биладиган ва мажбуриятлардан қочмайдиган, инсон қадр-қимматини ҳимоя қиладиган ва фақат ҳақиқат, адолат ва ҳаққонийлик тарафдори бўлишни хоҳлайдиган одамлар билан яшашни истайман. Айнан шу нарсалар билан бу ҳаёт яшашга арзигулик.
Ўзимни бошқаларнинг юрагига тега олишни биладиган одамлар билан ўраб олмоқчиман. Улар ҳаётнинг қаттиқ зарбалари орқали ўсишни ўрганган ва қалбнинг нозик дахлдорлигини сақлаб қолган.
Ҳа, мен шошиламан, фақат етуклик берадиган шиддат билан яшаш учун шошиламан.
Мен учун қолдирилган ширинликларнинг ҳеч бирини исроф қилмасликка ҳаракат қиламан. Улар олдин еган ширинликларимдан кўра мазалироқ бўлишига ишонаман.
Мақсадим – ўзим, яқинларим ва виждоним билан уйғунликда интиҳомга етиш.
Сиз икки ҳаётим бор деб ўйлаб юрасиз ва даъфатан фақат битта ҳаётингиз борлигига англаб етасиз”.
Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.