Саида Мирзиёева фарзандлари ҳақида ҳикоя қилиб берди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ўзининг фарзандлари – ўғли Миромон ва қизи Саодатнинг истеъдоди ва муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Мамлакат раҳбарини қизининг фикрича ота–оналар фарзандининг ютуғидан, гарчи у кичик ютуқ бўлса ҳам, ҳар доим қувонади ва уларнинг келажаги нурли бўлишига ишонади. Агар фарзанд тарбияли ва илмли бўлса ишонч икки ҳисса ортади.
Саида Мирзиёеванинг ёзишича, ўғли аллақачон тригонометрия ва геометрия масалаларини осонгина ечаяпти. Унинг чизган суратлари эса тобора жонли чиқмоқда.
Қизи эса мусиқа дарсларида аллақачон Бетховеннинг "Элизага" мусиқасини ўрганаяпти. Шунингдек, ўз она тилиси ўзбек тили ёнига инглиз, француз ва рус тилларини қўшиш учун бу тилларни ҳам ўрганаяпти.