Саидризо Ализода кўчаси эътибордан четда эмас

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг Саидризо Ализода маҳалласидаги 3 та кўча таъмирга муҳтож экани ҳақида хабарлар тарқалди ва бу жамоатчилик ўртасида турли хил фикрларга сабаб бўлди.

Бу ҳақда шуни маълум қиламизки, мазкур маҳалладаги кўчалар таъмирга муҳтож бўлгани боис 2018-2019 йилларда таъмирланиб, икки километрдан ортиқ йўлга асфальт ётқизилди ва маҳалладаги 80 фоиздан кўпроқ кўчалар янгиланди.

Шунингдек, маҳалладаги 50 га яқин симёғоч эскиргани боис уларнинг ўрнига бетон таянчлар ва замонавий трансформатор ўрнатилди. Кўчаларда тунги чироқларни ўрнатиш ишлари олиб бориляпти. 

Маҳаллада таъмирланмай қолган кўчаларни 2020 йилда таъмирлаш режалаштирилган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

ахборот хизмати.