Сакура, кенгуру ва шимолий ёғду: Дунёпаспортлари ичида нима бор?

Энг чиройли ва ғайриоддий нақшлар туширилган паспортлар

Одамлар расмий ҳужжатлар алоҳида дизайн безагисиз ва бошқа "қўшимча" атрибутларсиз қатъий бўлиши кераклигига одатланган. Масалан, аксарият давлатлар паспортлари муқоваси қатъий бир рангда ишланган бўлиб, унинг сув қоғоздаги белгиси (ёруғда тутганда кўринадиган сурат) туширилган саҳифалари ҳеч қандай махсус безаксиз оч рангларда “бўялган”.

Дунёда паспортларнинг дизайнига ижодий ёндашган давлатлар ҳам йўқ эмас, бу эса уларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини қизиқарли ва нафис қилади.

Япония

Содда ва ихчам Япония паспорти муқовасида герб ўрнига мамлакат рамзларидан бири бўлган олтин рангдаги хризантема гули тасвирланган.

Паспортлар қизил ва тўқ кўк рангли муқовалардатақдим этилади. 19 ёшгача бўлган японияликлар 5 йилга бериладиган кўк рангли паспортдан фойдаланишади. 19 ёшга тўлганлари ҳар иккаласи ҳам 10 йил давомида амал қиладиган кўк ёки қизил паспортни танлашлари мумкин.

Паспорт саҳифаларига сакура дарахти ҳамда нозик рангли япон ландшафтлари расмлари туширилган. Япония ҳукумати ландшафтлар рўйхатини Фудзи тоғи ўйма нақшини қўшиш орқали кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Норвегия

Норвегия шахс тасдиқловчи ҳужжати уч рангли муқовага эга. Маржон қизил рангли муқовалар оддий фуқаролар учун, кўк ранглиси элчилар учун, оқ ранглилари эса мамлакатга чет элдан ташриф буюрувчилар учун тайёрланади.

Паспортнинг ички бетлари ҳар йили юз минглаб саёҳатчиларни ўзига жалб қиладиган Норвегиянинг табиий муҳитини минималистик тарзда тасвирлайди. Кулранг-кўк соялар бу мамлакатнинг денгиз иқлимини акс эттиради.

Ультрабинафша нурлари остида паспорт варақаларида тунги осмон кўринади, қоялар ортида пайдо бўлган шимолий ёғду чироқ нури остида жилваланади. Тасвирларни томоша қилиш учунҳатто чироқ ҳам керак эмас - паспорт эгаси уни бир муддат қуёшда тутиб, кейин қоронғу хонага кирса бас, манзаралар жонланади.

Ливан

Ливан паспортларининг миллий рамз, шох отиб кетган кедр дарахти билан безатилган кўк садаф рангли муқоваси бор. Ички варақлари мамлакатнинг асосий ёдгорликлари манзаралари билан безатилган.

Бармоқлар орасида варақланган саҳифаларда қуёш шарқдан ғарбга қараб силжийди. Агар паспорт ультрабинафша чироғи остида варақланса, кузатувчи Қуёш ўрнини ой эгаллаши ва Ернинг сунъий йўлдоши ғарбдан шарққа қараб ҳаракатланадиган манзара гувоҳи бўлиши мумкин.

Америка Қўшма Штатлари

АҚШ фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат дунёдаги энг чиройли паспортлардан биридир. Унинг тўқ кўк рангли муқоваси тилла рангли АҚШ герби билан безатилган, паспорт саҳифаларидаги расмларда мамлакатнинг асосий диққатга сазовор жойлари ва таниқли ландшафтлари тасвирланган. Суратларёнида Америка президентлари айтган иқтибослар жойлаштирилган.

Хитой

Хитой паспортида Хитой, Тайвань, Макао ва Гонконгда жойлашган машҳур ёдгорликлар мавжуд. Ҳужжат ички қисми иссиқ пушти-жигарранг оҳангларда яратилган бўлиб, саҳифалардаги табиий ландшафтлар ва маданий ёдгорликларнинг ёрқин суратлари ультрабинафша чироғи остида жонланади.

Австралия

Австралия паспортининг кенгуру ва эму қушитасвири туширилган қора муқоваси бор. Ички қисмида болалар энциклопедияси таассуротини яратадиган қизиқарли суратлар мавжуд. Жумладан, саҳифалардаги  суратлар Австралиянинг туб аҳолиси, сёрфингчилар, шунингдек, мамлакат рамзи бўлган кенгуру, алоҳида ўрин тутадиган ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёсини очиб беради.

Канада

 

Зарҳал югуртирилган қироллик герби туширилган юмшоқ, тўқ кўк рангдаги муқовали Канада паспорти оддий, аммо мураккаб дизайнга эга.

Ҳужжат қуёш нури ёки ультрабинафша чироғи остида варақланганда унинг ички саҳифаларидагитасвирлар, айниқса чинор баргларининг гуллаш эффекти жонланади. Шунингдек, нурлар тасвирлардаги дарахтлар барги тўкилиш пайтиманзарасини ҳосил қилади, ҳатто бу барглартомирлари ҳам яққол кўриниб туради. Канада паспорти дунёдаги энг чиройли паспорт ҳисобланади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.