Самара ва Екатеринбургдан олиб келинган 2 мингга яқин юртдошимиз Самарқанддаги карантин зоналарига жойлаштирилди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан, шунингдек, Екатеринбургдан олиб келиш учун “Тошкент–Кинел–Тошкент” ҳамда “Тошкент–Екатеренбург–Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 834 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд бугун эрта тонгда Самарқанд шаҳрига етиб борди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.

Шунингдек, 847 нафар юртдошларимиз билан 12 сентябрь куни  Екатеринбургдан Ўзбекистонга жўнаган поезд ҳам бугун эрта тонгда Тошкент шимолий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.