Самарадан Тошкентга чартер рейслар ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз ватанига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2020 йил 23 сентябрь куни Самара шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатновига эркин сотув очилганини маълум қилди.

Парвозлар жадвали ва авиачипталар нархи билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.

Маълумот учун, Россия Федерацияси шаҳарларидан Ўзбекистонга парвоз қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, ПCР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соат амал қилувчи) маълумотнома тақдим этилган ҳолда рухсат берилади. ПCР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, АЖ мобил иловаси орқали, шунингдек, "Uzbekistan Airways" АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки минтақангиздаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.