Самарада ўзбекистонликлар яшаган уй ёниб кетди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 2020 йил 7 ноябрь куни Самара вилояти Самара шаҳри, Промышленности кўчасида жойлашган шахсий уй ёниб кетган.

Ёнғин натижасида 5 нафар одам жароҳат олган, 4 киши вафот этган.

Улар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси A.Х. ҳам борлиги аниқланган. Фуқаро Н.И.Пирогов номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Унга ис газидан заҳарланиш, бошнинг юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси қўйилган.

Айни пайтда вафот этганларнинг шахси аниқланмоқда.

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда ваколатли органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.