ЮНИСEФ ваколатхонаси раҳбари Суриядан ўзбекистонлик болалар ва аёлларнинг ватанга қайтарилишига ўз муносабатини билдирди
ЮНИСEФ 73 нафар бола ва 25 нафар аёлнинг Суриядан Тошкентга олиб келинишига муносабат билдирди.
Қуролли тўқнашувлардан жабр кўрган болалар репатриацияси ва интеграциясини таъминлашдаги Ўзбекистоннинг доимий етакчилиги ҳамда қатъияти намуналидир.
Ушбу учинчи репатриация кўпчилиги жуда ёш бўлган 170 дан зиёд болаларни ватанга қайтариш ва уларнинг реинтеграциясини таъминлаган 2019 йилдаги иккита муваффақиятли кампаниядан кейингиси бўлди. Оиладаги меҳр ва ғамхўрликнинг муҳим аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ушбу болаларнинг аксарияти энди оила аъзолари билан яшаяптилар.
ЮНИСEФ ўзининг дунё бўйлаб қуролли тўқнашувлардан жабр кўрган болалар, оилалар ва жамоаларга кўмак бериш бўйича кўп йиллик тажрибасига таянган ҳолда, болалар ва аёлларни ватанга қайтариш ҳамда уларнинг оилалари ва ҳамжамиятлари билан бирлаштиришдаги Ўзбекистон Ҳукуматининг саъй-ҳаракатларини биринчилар қаторида қўллаб-қувватлаб келмоқда.
ЮНИСEФ қуролли гуруҳларга алоқадор ёки улар назоратида яшаган, деб ҳисобланиши мумкин бўлган болалар ва уларнинг оналари аҳволи билан боғлиқ муаммони ҳал қилишда Ўзбекистон Ҳукуматини қўллаб-қувватлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Бу болаларнинг баъзилари оғир қийинчиликлар қурбонига айланган. Бироқ тажриба, жумладан, Ўзбекистон тажрибаси, бундай болалар ўзларини тиклаб олишга ва реинтеграцияга, таълимдаги бўшлиқларни тўлдиришга ҳамда ўз ҳамжамияти ҳаётига ижобий ҳисса қўшишга қодир эканликларини кўрсатади. Боланинг энг яхши манфаатларини таъминлаш тамойилига мувофиқ, ЮНИСEФ Ҳукуматни барча болаларнинг ўз маҳаллий жамоаларига хавфсиз интеграциясини давом эттириш ва кенгайтиришга, оила бирлигини сақлаб қолишга ва уларнинг, жумладан, қонун билан контактда бўлган болаларнинг, қуролли тўқнашув қурбонлари мақомини сақлашга даъват этади.
ЮНИСEФ ушбу болалар ва аёлларга нисбатан халқаро стандартлар ва илғор тажрибалар асосида муносабатда бўлиш борасидаги Ҳукумат саъй-ҳаракатларида кўмак бериш учун психологик-ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва қайта интеграция хизматларини тақдим этишга тайёр эканлигини билдиради.