Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари Марказий Осиё ғолиблари бўлди

Жорий йилнинг март ойида республика миқиёсида ўттизинчи бор ўтказилган “Япон тили нотиқлик санъати” танловига Самарқанд давлат чет тиллар институти мезбонлик қилди. Ушбу танловда республикадаги ўндан ортиқ олий таълим муассасаларидан 24 нафар талаба-ёшлар иштирок этган эди.

Республика миқёсида ўтказилган танловда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Қозоғистон Республикасида куни кеча бўлиб ўтган 25-Марказий Осиё “Япон тили нотиқлик санъати” танловида иштирок этди.

Танловда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг шарқ тиллари факультети талабаси Жавоҳир Шаҳобов 1-ўринни қўлга киритди. Шарқ тиллари факультетининг яна бир талабаси Ферузжон Аслиев эса Марказий Осиё давлатларидан иштирок этган рақиблари ичидан 4-ўринга сазовор бўлди.