Самарқанд давлат университетига 20 нафар хотин-қиз имтиёзли тарзда ўқишга қабул қилинди

Самарқанд давлат университетига янги ўқув йилида 20 нафар хотин-қиз Президентимизнинг 2020 йил 2 мартдаги фармонига мувофиқ, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

5 октябрь куни университетга имтиёз асосида қабул қилинган қизларни қутлаш маросими бўлиб ўтди. Олий таълим муассасаси раҳбарияти талабаларнинг хонадонларида бўлиб, уларга университет ректорининг табрикномаси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Университетга Қорақалпоғистон Республикасидан 1 нафар, Самарқанд туманидан 2 нафар, Пайариқ туманидан 3 нафар, Паст Дарғом туманидан 5 нафар, Қўшработ туманидан 6 нафар, Иштихон туманидан 1 нафар, Булунғур туманидан 2 нафар хотин-қиз имтиёз асосида талабаликка қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз: жорий йилда мамлакатимизда 940 нафар хотин-қиз қўшимча квота асосида талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.