Самарқанд делегацияси иштирокида АҚШнинг IТ корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатилди
Самарқанд вилояти делегациясининг Америка Қўшма Штатларининг Филадельфия шаҳрига амалга оширган сафари доирасида Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов бошчилигида «EPAM systems» компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилган.
«Дунё» АА хабарига кўра, соҳавий билимларни ўргатиш ва IТ хизматларини экспорт қилиш мақсадида вилоятда компания офисини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилган.
Мамлакатимиз делегацияси, шунингдек, «Mir Transportation Inc» корхонасида бўлди ва тадбиркорлар билан мулоқот ўтказган.
Унда Самарқанд вилоятида инвестицияларни жалб этиш учун яратилган қулайликлар, хусусан, IТ соҳасини ривожлантириш учун мавжуд имконият ва имтиёзлар тўғрисида маълумот берилган.
Учрашув натижасида, «Mir Transportation Inc» корхонаси, «Logex» компанияси ва «Uzrek payment system inc» компаниялари билан масофавий хизматларни кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича меморандумлар имзоланган.