Самарқанд делегацияси Хитойда қишлоқ хўжалиги тажрибасига алоҳида эътибор қаратмоқда
Хабар берганимиздек, ишчи ташриф билан Хитойда бўлиб турган Самарқанд делегацияси ушбу мамлакат минтақалари раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.
1 гектардан 30 тонна малина
Самарқандлик делегация аъзолари Нинся провинциясида малина етиштириш жараёнлари билан танишди. Таъкидланишича, ҳозирда хитойлик деҳқонлар томонидан 1 гектардан 30 тоннагача малина ҳосили олинади. Иссиқхоналарда мевани етиштиришда аҳолида ва чекланмаган муддатда махсус сақлаш учун жой тайёрланган бўлиб, у ерда янги ниҳоллар парвариш қилинади ҳамда ундан кейин маъқул бўлган в ақтда эҳтиёждан келиб чиқиб янги ниҳол ҳосил олиш учун иссиқхоналарга жойлаштирилади. Делегация вакиллари ўзимизни иқлимга мос енгил конструкцияли иссиқхонада малина етиштириш тартиби, унинг афзалликларини ўрганмоқда.
Ердан самарали фойдаланишда Хитой тажрибаси
Хабарингиз бор, Самарқандда қишлоқ хўжалигида сув ресурсларининг йўқотишларни камайтириш мақсадида ариқларга бетон қоплама ётқизиш ишлари олиб бориляпти.
Хитойда ариқларга бетон қоплама ётқизиш ишлари анча олдин бошланган бўлиб, бугунги кунда бу усул ўзининг ижобий натижасини берганлигини кўриш мумкин. Бу эса сув танқислиги тобора авж олаётган бугунги даврда катта аҳамият касб этади. Делегация аъзолари Хитойнинг ушбу тажрибасини билан ҳам танишмоқда.
Делегация томонидан мазкур йўналишдаги тажриба алмашиш жараёнлари давом этмоқда.