Самарқанд мактаблари битирувчиларининг 46528 нафари ОТМга ҳужжат топширди
- 24.07.2020 18:40
- 63
- Таълим
2019-2020 ўқув йилида Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 1238 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 53583 нафар ўқувчи битирди. Ўтказилган сўровномаларда уларнинг 46800 нафари ОТМларида, 2187 нафари касб-ҳунар коллежи ва техникумларда ўқишини давом эттириш истагини билдирган.
Шунингдек, 4596 нафар битирувчилар тадбиркорлик, турли касб-ҳунарлар бўйича меҳнат фаолиятини бошлаш ниятини баён этган.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Абдухошим Зиётовнинг маълумот беришича, битирувчиларнинг 46528 нафари ОТМга ҳужжат топширган.
Теглар:
мактаб битирувчилари