Самарқанд мактаблари битирувчиларининг қанчаси ОТМга ўқишга кирмоқчи?
Ўтган йили вилоятда миллий рейтинг натижаларига кўра, Ургут (2,3 фоиз), Нуробод (3,2 фоиз), Пайариқ (4,2 фоиз) туманлари битирувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича энг паст натижа кўрсатган эди. Ушбу туманлар 2020-2021 ўқув йилида битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига қамровини 15 фоизга, вилоят бўйича эса 20 фоизга кўтариш кўзда тутилган.
Масалан, ўтган тест жавобларини тўғри ечган бўлса-да, титул варағини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйганлиги учун жорий йил 11-синф битирувчиларига титул варақларига жавобларнинг қандай кўчирилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Республика ташхис марказининг “rppm” сайтига ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар электрон вариантда ушбу базага киритилган ва улар сайтга кириб касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тест ишламоқда.
Бундан ташқари, 11-синф битирувчиларининг ОТМларга кириш иштиёқини ошириш мақсадида онлайн тарзда ҳар куни 5 тадан олий таълим муассасаларининг йўналишлари бўйича маълумотлар бериб борилмоқда.
Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режаларни тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 405-сонли буйруғига асосан вилоятда 10 ва 11-синфларда 5 та йўналиш (аниқ фанлар, техника фанлар, табиий фанлар, хорижий фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар) бўйича 65 та синф ташкил этилди. 1719 нафар ўқувчи ўзи танлаган йўналишлар бўйича 2 та фандан чуқурлаштириб ўқитилди.
2020 йил мобайнида олиб бориладиган дарс жараёнлари ва уларнинг сифати, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва ОТМларига қабул қилинишини таъминлаш мақсадида Давлат тест марказининг вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда жорий ўқув йилининг октябрь ойидан бошлаб тажриба синов тариқасида Жомбой туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари компьютер синфларига фанлардан кўп вариантлик тест саволлар жойлаштирилди ва ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида ўз билимларини синовдан ўтказиш имконияти яратилди.
Бу йил вилоятда 11-синфни 53589 нафар ўқувчи битирмоқда. Уларнинг 50317 нафари олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш истагини билдирган.
Қўлдош САИДОВ,
Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи.