Самарқанд шаҳри ҳудуди кенгайтирилади, Сурхондарёда янги туман ташкил этилади

Айни пайтда Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда иккита вилоят ҳудудлари бўйича ўзгартириш киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинади. Улардан бири Самарқанд шаҳри ҳудудининг кенгайтирилишидир. Бунинг учун Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар ер майдони вилоят маркази таркибига ўтказилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Сурхондарёда Бандихон туманини қайта тикланади. Бунинг учун Қизириқ тумани ҳудудидаги 18 та маҳалла фуқаролар йиғинлари (умумий ер майдони 20,53 гектар) ҳамда Бойсун туманининг Сайроб ва Ғайрат массивлари (умумий ер майдони 17,36 гектар) қайта тикланаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.

Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.