Самарқанд шаҳрида автобус бир пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлди
Вилоят ИИБ хабарига кўра, воқеа бугун, 18 декабрь куни соат 07:30 атрофида содир бўлган.
Самарқанд шаҳар Дамариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Нарпай йўли кўчасида, автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан, ўнг томондан чап томонга ҳаракатланиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.