Самарқанд шаҳрида Эркинжон Қайтаров жонли ижрода концерт бермоқда

Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Эркинжон Қайтаровнинг «Онамга ўхша қизим" деб номланган янги концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

Концертга Эркинжон Қайтаровнинг мухлислари, курсдошлари, хонанда Ғиёс Бойтоев ҳам келган.

Концерт дастури уч бўлимдан иборат бўлиб, унда хонанда - Алишер Навоий, Фурқат ҳамда Нишотий ғазаллари, Ф.Тошев, Б.Юнусов, Ў.Нуриллаев, Н.Нарзуллаев, Ш.Ҳусан сингари элимиз суйган ёзувчи-шоирларнинг шеърларига ўзи басталаган мусиқаси билан қўшиқлар ижро этмоқда. Жонли ижрода айтилаётган қўшиқлар томошабинларнинг кўнглига манзур бўлмоқда.