Самарқанд шаҳрида форс-тожик шеъриятининг атоқли вакили Абу Абдуллоҳ Рудакий таваллудига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Вилоят ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Самарқанд давлат университети, вилоятдаги тожик миллий маданий маркази ҳамда “Овози Самарқанд” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ижодкорлар ва шеърият ихлосмандлари иштирок этди.

Тадбирда сенатор Ф.Тошев, адабиётшунос олимлар С.Саъдиев, Ж.Ҳамроев, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Т.Тугалов, вилоят тожик миллий маданиий маркази раҳбари А.Маҳмудов, “Овози Самарқанд” газетаси бош муҳаррири Б. Раҳмонов ва бошқалар шоир ҳаёти, ижоди, шеърларининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида сўз юритдилар. Тадбир якунида Самарқанд давлат университети талабалари шоир шеърларидан намуналар ўқиди.