Самарқанд шаҳрида ўт ўчирувчи ёшлар беллашди

ИИВ ЁХББ ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш Самарқанд шаҳар марказида “Жисмоний етуклик – жанговарлик салоҳияти” шиори остида амалий касбий кўрик танлови ўтказилди.

Тадбирда “Ишғол қилиш нарвони орқали ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш”, “Ёнғин ўчириш автомобилидан жанговар ёйилиш” ва “Ёнғин ўчириш эстафетаси” шартлари бўйича иштирокчилар ўзларининг марказда олган билим ва маҳоратларини намойиш этишди.

Тингловчилар ёнғин ўчириш амалий спортининг соҳа ходимлари фаолиятидаги аҳамиятини пухта тайёргарлик билан намойиш этишди. Мусобақада тингловчи қизлардан ташкил топган жамоа машғулотларда олган назарий билимларини амалда кўрсата олди.

Кўрик танловнинг барча шартлари бўйича ўзларининг касбий маҳорати ҳамда жанговар салоҳиятини кўрсата олган сафдорлар – Ўткир Усмонов, Дилмурод Ҳакимов ва  Ойбек Худойқуловлар мутлоқ ғолиб деб топилиб, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Нодир Қодиров,

Марказ катта ўқитувчиси подполковник.