Самарқанд шаҳрида йўл бермасдан жанжаллашган 4 нафар шахс маъмурий қамоқ жазосини олди
- 28.09.2021 10:49
- 160
- Самарқанд
27 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган “Динамо” ўйингоҳи олдидаги пиёдалар ўтиш жойида бир нечта фуқаро бир-бирига йўл бермасдан жанжал юзага келтирганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига ИИБ ходимлари зудлик билан етиб бориб, жанжалнинг олди олинди. Ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келиниб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди ва уларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилиб, К.М.га 7 сутка, A.У.га 6 сутка, Қ.М.га 5 сутка, Ғ.Ғ.га нисбатан 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа