Самарқанд шаҳридаги корхонада ёнғин юз берди
Кеча, 5 декабр куни соат 11:29 да вилоят ФВБга Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғин соат 12:06 да қуршаб олинган ва 13:35 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида, гулқоғоз ишлаб чиқариш корхонасининг тахминан 170 метр квадрат майдонда шифти, том қисми ҳамда бино ичидадаги пахта, қоғоз, дастгоҳ ва бошқа жиҳозлар ёниб зарарланган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.