Самарқанд шаҳридаги “Ситуацион марказ” фаолияти нимадан иборат?
Самарқанд шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида “Ситуацион марказ” яратилди.
Ушбу марказ Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси учун қурилган янги бинода жойлашган.
Ушбу тизимга бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги мавжуд 4 мингдан ортиқ видео кузатув камераларидан 1100дан ортиғи геоинформацион тизимига тўғридан тўғри уланган.
- Содир этилган жиноятни иссиқ изидан очиш мақсадида тизимга барча профилактик ҳисобда турувчи шахслар тўғрисида маълумотлар киритилган.
Жумладан:
- Муқаддам судланганлар;
- Спиртли ичимликка ружу қўйганлар;
- Нотинч оилалар;
- Руҳий касаллар ва бошқа турдаги профилактик ҳисобда турувчи 380 дан ортиқ шахслар тўғрисида маълумотлар киритилган.
- Бундан ташқари Самарқанд шаҳар геоинфармацион харитасига
- 107 мингдан ортиқ хонадонлар;
- 13 та черковлар;
- 22 та касб ҳунар коллежлари;
- 657 та гидрандлар;
- 10 та тарихий обидалар;
- 37 та тиббиёт муассасалари;
- 98 та меҳмонхоналар;
- 11 та жамоатчилик назорат масканлари;
- 128 та мактабгача таълим муассаслари;
- 22 та масжидлар;
- 77 та мактаблар кадастр рақамлари ва раҳбарлари тўғрисидаги билан киритилган,
- жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида синов тариқасида Регистон майдонига SOS тугмаси ўрнатилган.
- Бугунги кунларда махаллий дастурчиларимиз тамонидан яратилган видео таъсвир орқали одам юзини аниқлаш тизими интеграция қилиниб, синов тариқасида
- Темир йўл воказали;
- Аэропорт;
- Регистон майдони;
- Сиёб бозори;
- Улуғбек автобекатига ўрнатилиб, назоратга олинди.
- Бундан ташқари барча соҳавий хизматлар ва фавқулотда тезкор хизматларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган GPS навигатор қурилмаси геоинформацион тизим билан интеграция қилинган бўлиб, ушбу транспорт воситалар
- 45 дона Самарқанд вилояти ИИБ ППХБ;
- 20 дона Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ;
- 2 дона Самақанд вилояти ИИБ ХТТБ;
- 3 дона Миллий гвардия;
- 2 дона фавқулотда вазиятлар бошқармаси;
- 2 дона тез тиббий ёрдам;
- 1 дона Электр тармоқлари;
- 1 дона Шаҳаргаз;
- 1 дона Сувоқова ДУКнинг жойлашган нуқтаси, ҳамда ҳаракат жараёнини кузатиш имконини беради. Бу билан содир этилган ҳодисани бартараф этишда куч ва воситаларни тезкор ва тўғри йўналтиришга эришамиз.
- Шунингдек, тизим орқали йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда куч воситаларини бошқариш учун қуйидаги имкониятлар мавжуд:
- шаҳримизнинг асосий кириб чиқиш йўллари орқали ўтувчи транспорт оқимини аниқлаш;
- 4 та чорраҳада йўл ҳаракати қоидалари бузилишини аниқловчи тизим тест режимида ишламоқда.