Самарқанд туманида фуқаролар томонидан 8 та трансформатор, 200 дона бетон устунлар ўрнатилган
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали томонидан навбатдаги пресс-тур Самарқанд тумани электр тармоклари корхонасига ташкил этилди.
Бугунги кунда ишлаб чиқариш корхоналари кўплиги жиҳатидан Ургут туманидан сўнг турадиган мазкур туман электр тармоқлари корхонаси 61 821 нафар аҳоли, 3 278 та улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беради. 74 та маҳалла 19 та подстанцияга уланган бўлиб, уларнинг 6 таси истеъмолчилар ҳисобида фаолият кўрсатмоқда.
Жорий йилда режадаги 46,2 километр ўрнига 32,1 километр электр узатиш тармоқлари янгиланди, 1200 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди, - дейди туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Асад Шукуров. - Турли қарор ва дастурлар асосида Арабхона, Қумзор, Оқмачит, Миришкор, Пулимуғоб маҳаллаларида 20 дан зиёд турли кучланишдаги трансформатор пунктлари, -- километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 970 дона бетон устунлар ўрнатилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан эса Ўрташиқ маҳалласида 33 дона, Талибарзу маҳалласида 176 дона темир-бетон устунлар ва 2 та трансформатор ўрнатилиб, 4000 метр СИП-2 ёпиқ кабеллари тортилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан бир қатор маҳаллаларда электр энергиясини яхшилаш мақсадида 6 та 160/10 кВА трансформатор пункти ўрнатилди. Туман бюджети ҳисобидан эса 2 та трансформатор пункти, 3,5 километр СИП-2 ҳамда 120 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди. Фуқаролар томонидан 8 та трансформатор, 200 дона бетон устунлар ўрнатилиб, 10 километр масофага янги электр узатиш тармоқлари қурилди.
Журналист ва блогерлар туман ҳудудида жойлашган Шредер нимстанциясига қўшимча ўрнатилган 6300 кВАлик станциянинг фойдаланишга топширилишига гувоҳ бўлишди.
- Шу пайтгача мазкур 16000 кВАлик нимстанция асосан газлашмаган маҳаллаларга хизмат қилиб келарди, - дейди А.Шукуров. – Бироқ қуввати етишмаганлиги сабабли аҳоли ишимиздан норози бўларди. Бугун станцияга қўшимча 6300 кВАлик станцияни ўрнатдик. Энди нафақат туманимиз, балки, қўшни Тойлоқ ва Ургут туманларида жойлашган 20 дан зиёд маҳаллаларда яшовчи 15 мингдан зиёд аҳоли, 1200 дан зиёд юридик истеъмолчиларнинг электр таъминотидаги узилишларга чек қўйиладиган бўлди.
Бироқ, корхонанинг дибетор қарзлари 74 миллиард сўмдан ошади. Хусусан, аҳолининг 54 миллиард сўмдан зиёд қарзи бор. Ҳозиргача, 20 миллиард сўм қарзи бўлган юридик ташкилотлардан 6 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириб олинди. Электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб келаётган 156 нафар аҳоли истеъмолчидан суд орқали жарималар ундирилаётган бўлса, 200 нафардан зиёд қонунбузарлар устидан эса ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Корхона ишчилари йил якунигача, яна 14,2 километр электр узатиш тармоқлари ва 14 та қўшимча трансформатор пунктлари ўрнатишни режалаштиришган.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.